12:54 / 17.09.2015
1997

Бағдодда содир этилган навбатдаги терактлар 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Камида 12 киши Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида амалга оширилган терактлар натижасида ҳалок бўлди.

Ироқ ҳукумати хабарига кўра, 17 сентябрь куни Бағдоднинг шиалар яшовчи икки ҳудудида портлашлар содир этилган.

Маълумотларга кўра, жангариларнинг мақсади полиция участкаларига зарар етказиш бўлган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Top