10:04 / 17.09.2015
2753

Чилидаги зилзиланинг биринчи қурбони ҳақида маълумот берилди

Чилидаги Ильяпель шаҳри мэри мамлакатда Тинч океанидаги зилзиланинг қайталаниши туфайли ҳалок бўлган биринчи одам ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, шаҳарда яшаган бир аёл девор остида қолиб ҳалок бўлган. Яна камида 15 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Кўплаб уйлар яшаш учун яроқсиз аҳволга келган.

Эслатиб ўтамиз, Тинс океанида 8,3 балли зилзила содир бўлганидан кейин Чили ҳудудида 4 марта қайталаниш кузатилди.

Шулардан энг кучлиси 6,4 магнитудали кўринишда 22 минг киши яшайдиган Ильяпель шаҳридан 23 км масофада рўй берди.

Top