21:14 / 17.09.2015
2690

Жанубий Судандаги портлаш қурбонлари сони 100 кишидан ошди

Жанубий Судандаги портлаш қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Яна 50 киши жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, нефть ташувчи машинанинг портлаши оқибатида 85 киши ҳалок бўлгани хабар қилинга эди. Эндиликда қурбонлар сони ошди.

Айтилишича, машина йўл четига чиқиб кетган.

Машина атрофида тўпланган одамлар нефть оқишини тўхтатишга ҳаракат қилаётганида портлаш содир бўлди.

Авария Жуба шаҳри яқинида содир бўлди.

Top