Ўзбекистон | 09:53 / 17.09.2015
13184
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жаҳон армиялари рўйхатида 54-ўринда

Ўзбекистон Global Firepower Index ҳарбий қудрат рейтингининг янги версиясида 54-ўринга қўйилди. Рейтингга жами 126 мамлакат кирди.

Ўзбекистоннинг индекси 1.2989ни ташкил қилди. МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ичида Россия (2), Украина (25), Беларусдан (45) тўртинчи ўринда турибди. Қолган давлатларнинг натижалари қуйидагича: Озарбайжон – 63, Қозоғистон – 66, Арманистон – 74, Грузия – 75, Қирғизистон — 78, Тожикистон – 81, Латвия – 87, Туркманистон — 90, Литва — 92, Эстония — 108. Молдова индексга киритилмади. Ўтган йилги натижаларга кўра Ўзбекистон 106 давлат ичида 48-натижани қайд қилган эди.