Ўзбекистон | 16:52 / 17.09.2015
1941
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ томонлари бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди

2015 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг Муваққат ишлар вакили Грегори Уинстед билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида икки томонлама алоқаларнинг амалий масалалари, жумладан турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ бўлажак учрашувлари жадвали муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш