13:02 / 17.09.2015
4362

Ўзбекистонда юқори вольтли композитли изоляторлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

2015 йили Тошкентдаги Metal-Polimer Technologies Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасида темир йўл алоқа тармоқлари ва юқори босимли электр узатишга мўлжалланган юқори вольтли композитли изоляторлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Компания савдо менежери Маъмуржон Аҳмедовнинг Review.uz сайтига маълум қилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўллар электрификациясида маҳаллий корхонада ишлаб чиқарилган 5200 консолли изоляторлардан фойдаланган.
Корхона қуввати йилига 160 минг изолятор ишлаб чиқаришга қаратилган, энг максимал босим 1000 кВни ташкил қилади, деб хабар берди Аҳмедов.

Расмий режага кўра, 2015 йили корхона 30 минг изолятор ишлаб чиқаради, келажакда бу кўрсаткич яна 10 минг донага кўпайиши мумкин, бунда локализация даражаси 37.5 фоизни ташкил қилади. 2019 йилда ишлаб чиқариш қуввати 70 минг донага етказилади.

Top