20:54 / 17.09.2015
4076

Ўзбекистоннинг давлат бюджети 0.2 фоиз профицит билан бажарилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг давлат бюджети 0.2 фоиз профицит билан бажарилди. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилди.

Матбуот хабарномасида таъкидланишича, мажлис 2015 йил биринчи ярми давлат бюджети ижроси муҳокамасига бағишланган.

Ҳисобот даври якунларига кўра ЯИМнинг ўсиши 8.1 фоизни ташкил қилди, саноат маҳсулоти ҳажми ҳам шунчага ортди. Макроиқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланиши натижасида ташқи савдо сальдоси ижобий бўлди.

Давлат бюджети харажатлари ЯИМнинг 23.4 фоизини ташкил қилди, бунинг натижасида бюджет 0.2 фоиз профицит билан бажарилди.

Бюджет харажатларининг 59.2 фоизи ижтимоий соҳага қаратилди.
Шунингдек, йил бошидан буён экспорт фаолиятига 493 янги корхона жалб қилинди. 168 турдаги товарлар экспорт қилинди. 255 минг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди, экспорт ҳажми 7.4 фоизга ўсди.

Top