Жаҳон | 17:08 / 17.09.2015
3119
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Россия билан ҳамкорликдаги дастлабки қочқинлар лагери очилди

Сурияда Россия томонидан жиҳозланган дастлабки лагер иш фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Қайд этилишича, унга 500 нафаргача киши жойлаштирилиши мумкин. Лагер Араб Республиксининг марказий қисмидаги Хама шаҳрида жойлашган.

Россия самолётлари бу ерга 30 кунга мўлжалланган 15 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва 50 минг комплект бир марталик идишлар етказиб берди.

Лагер очилишида провинция губернатори Ҳассан Умар Ҳалаф, Сурия ҳарбий муассасаси раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш