08:58 / 17.09.2015
1750

Туркманистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантирмоқда

Жорий йилда Туркманистонда “Соғлиқ” давлат соғлиқни сақлаш дастурининг эълон қилинганига 20 йил тўлади.

Ушбу дастур асосида кўрсатилган йиллар мобайнида замонавий шифохоналар қурилиб, улар энг илғор технологиялар билан таъминланди. Шунингдек, кўплаб тиббиёт соҳаси мутахассислари етиштирилди.
2007 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов эски президентнинг бир қатор ташаббусларини қайта кўриб чиқа бошлади. Жумладан, Туркманбоши хорижий таълим муассасаларида олинган тиббиёт дипломларини қабул қилмаслигини кўрсатган эди. Бундай тартиб бекор қилинди.

20 йил мобайнида “Соғлиқ” дастури асосида ҳукумат ушбу соҳага деярли 340 млн доллар йўналтирди.

Top