Жамият | 06:53 / 18.09.2015
3937
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер Артемий Лебедев барча давлатларга ташриф буюрганини маълум қилди

Россиялик дизайнер Артемий Лебедев ўзининг блогида сайёрамизнинг барча давлатларига ташриф буюрганини маълум қилди.

“Мен ташриф буюрган сўнгги давлат Саудия Арабистони бўлди. Бу давлатга бориш учун 5 йил ҳаракат қилдим”, деб айтди Лебедев.

Лебедев ўз вақтида Туркманистонга бориш учун 7 йил ҳаракат қилган ва бу блогер учун ўзига хос антирекорд ҳисобланади.

Блогернинг айтишича, у барча давлатлар деб БМТга аъзо 193 давлатни назарда тутмоқда. Лебедевнинг таъкидлашича, у бундай натижага Собиқ иттифоқда яшаган одамлардан биринчи бўлиб эришди.