21:57 / 18.09.2015
1988

Ўзбекистон ТИВда Саудия Арабистони элчиси қабул қилинди

2015 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг амалий жиҳатлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Top