14:06 / 18.09.2015
2509

Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида Қатар ёшларини мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Қатар ёшлар терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Дохада Қатар ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ҳақида майдонга тушиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Кеча Доха шаҳрида иккала терма жамоа ўзаро илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва мазкур ўйин Жасур Абдураимов шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Беҳзод Ғанижонов ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Жасур Яхшибоев Қатар дарвозасига иккинчи голни киритди.

Қатар ҳамда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 2-8 октябрь кунлари Бангладеш мезбонлик қиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш турнирида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.

17 сентябрь. Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 0:2

Голлар: Беҳзод Ғанижонов (23), Жасур Яхшибоев (90+5).

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Раҳимберди Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Ҳушнуд Авилов, Азиз Ғаниев, Суҳроб Нуруллаев, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Беҳзод Ғанижонов.

Захира: Шохруҳ Раимов, Жаҳонгир Аҳмадов, Фарруҳ Йўлдошев, Нурилло Тўхтасинов, Лазер Адамов, Диан Талхатов, Бобур Абдуҳолиқов, Жасур Яхшибоев.

Top