11:00 / 18.09.2015
2051

Покистондаги авизабазага уюштирилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Покистондаги авизабазага уюштирилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, номаълум шахслар Пешовар яқинидаги базага яқинлашиб, унга қарата ўт очган. Террорчиларга қаршилик кўрсатилган, аммо отишма чоғида қуролли кучларнинг 3 нафар хизматчиси ҳалок бўлган.

Базадагиларга ёрдамга Покистон тезкор кучлари гуруҳи юборилган. Отишма ҳозиргача давом этмоқда.

Top