Спорт | 21:20 / 18.09.2015
1625
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Европага келган муҳожирларнинг болалари учун 2 млн евро хайрия қилади

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) Европадаги муҳожирларнинг фарзандлари учун 2 млн евро миқдоридаги хайрия маблағи ажратади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Жанни Инфантино маълум қилган.

"Биз Европада жойлашган қочқинларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қабул қилдик. Бу мақсад учун ташкилотимиз 2 млн евро миқдоридаги маблағни ажратади", дейди Инфантино.

Бундан олдинроқ, "ПСЖ", "Реал", "Бавария" ва "Порту" каби жамоалар муҳожирлар учун 1 млн евродан ёрдам ажратишлари ҳақида хабарлар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш