20:49 / 19.09.2015
3353

АҚШ виртуал валюталарни нефть каби биржа маҳсулоти деб расман тан олди

АҚШнинг маҳсулотлар фьючерслари (CFTC) савдоси бўйича комиссияси биткоинларни нефть ва буғдой каби биржа маҳсулоти деб расман тан олди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.

“CFTC илк бор биткоинлар ва бошқа виртуал валюталарни биржа маҳсулоти деб белгилади”, деб айтилмоқда комиссиянинг хабарида. Шу тариқа, комиссия виртуал валюталар савдоси устидан назоратни таъминлаши лозим ва айбловлар вазиятида бозор иштирокчиларига айблов қўйиш ҳуқуқини олди.

Аввалроқ CFTC Coinflip биржасини виртуал валютага фьючерслар ва опционларни комиссия меъёрларига риоя қилмаган ҳолда сотишда айблаб, унга қарши айблов қўйган эди. Бошқа тартибга солинмайдиган биржалар ҳам яқин орада CFTC эътиборини жалб қилиши мумкин, деб айтди комиссия вакили.

Bloomberg агентлигининг фикрича, CFTC’нинг бу қарори АҚШга биткоинлар савдосини тартибга солишда ёрдам беради. Бошқа томондан, бу биржаларнинг ишида харажатларни ошириши мумкин.

Биткоинлар виртуал пуллар сирасига киритилиб, улардан интернетда ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланилади. Улар ёрдамида амалга оширилган харидларни расмий эмитент мавжуд эмаслиги сабабли кузатишнинг иложи йўқ.

Top