18:03 / 19.09.2015
2869

"MAN Truck and Bus AG" компанияси вакиллари Ўзбекистонга келди

“MAN Truck and Bus AG” немис автомобилсозлик компанияси бош ижрочи директори Ёахим Дрес бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда UzReport хабар қилди.

Делегация аъзолари ташриф доирасида “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида бўлиб, корхонанинг дилерлик ва техник хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ҳамда MAN юк автомобилларини йиғиш жараёни билан танишиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ўтказиладиган учрашувларда Ўзбекистонда MAN юк автомобилларининг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Top