Жаҳон | 19:01 / 20.09.2015
9801
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти резиденцияси устига улкан қизил ички кийим илиб кетилди

Безорилар Прага гради - чех президентлари резиденциясидаги флагштокка улкан қизил ички кийимни илиб кетишди. Бу ҳақда Hospodarske Noviny (HN) хабар бермоқда.

Полиция мазкур акция сабабли фаолияти тан олинмаган «Зтоховен» (Ztohoven) чех санъати бирлашмасининг аъзоси бўлган уч ёшни қўлга олди. Акция ташкилотчилари шу йўл билан чех президентининг “ҳеч нарсадан уялмайдиган” инсон эканлигига норозилигини ифодаламоқчи бўлишди. Улар давлат рамзини ҳақорат қилгани учун жазога тортилади.

Ички кийим 19 сентябрь куни резиденция узра “ҳилпираган”. Шу муносабат билан Прага гради маъмурияти ички терговларни бошлаган. Безориларнинг қайси йўл билан президент саройига кириб олгани ҳозирча номаълум. Айрим тахминларга кўра, безорилар бинога қувур тозаловчилар қиёфасида кириб олишган.