Жаҳон | 09:52 / 20.09.2015
2420
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда мингдан зиёд уй ўрмон ёнғинлари ичида қолиб кетди

АҚШ амалдорлари Калифорния штати шимолидаги икки йирик ўрмон ёнғинлари оқибатларини ҳисоб-китоб қилиб чиқишди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғинлардан мингдан зиёд уй шикаст кўрган, беш кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Сьерра-Невада тоғи этаклари ортида яна 250га яқин бино жойлашгани боис, текширув гуруҳи ҳозирча у ердаги йўқотишлар ҳажмини аниқлай олгани йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш