00:41 / 20.09.2015
7042

НАСА ХКСдан АҚШнинг тонг олдидан олинган суратини намойиш қилди

НАСА фазогири Скотт Келли Халқаро коинот станцияси бортидан олинган АҚШнинг фотосуратини намойиш қилди. Унда тонг олдидан мамлакатнинг “тунги чироқлари”ни кўриш мумкин. Бу ҳақда НАСАнинг сайтида маълум қилинди. 

2015 йил 15 сентябрда америкалик фазогир Скотт Келли ва россиялик Михаил Корниенко ўзларининг ХКСдаги бир йиллик миссияларининг ярмини нишонладилар. Фазогирлар ва уларни кузатаётган олимларнинг тадқиқотлари инсон организми коинотда узоқ вақт давомида бўлганига қандай жавоб беришини яхшироқ англашга ёрдам беради. Бу айниқса НАСА учун муҳимдир, чунки у 2030-йилларда Марсга 500 кундан кўпроқ давом этадиган бошқарилувчи парвозни амалга оширмоқчи.

Келли ва Корниенко Ерга 2016 йилнинг 3 март куни қайтиб келишлари керак. Бунгача улар коинотда 342 кун бўладилар. Келлининг миссияси давомийлиги бўйича АҚШ учун рекорд натижа бўлади.

Айни пайтда ХКС бортида россиялик фазогирлар Сергей Волков, Олег Кононенко ва Михаил Корниенко, америкалик фазогирлар Скотт Келли ва Челл Линдгрен ҳамда япониялик фазогир Кимия Юи фаолият олиб бормоқдалар. Декабрь ўрталарида ХКСга Юрий Маленченко (Роскосмос), Тимоти Копра (НАСА) ва Тимоти Пик (Европа коинот агентлиги) парвоз қиладилар.

Top