15:55 / 20.09.2015
2553

Қозоғистон ғарбидаги нефть ҳавзасида чиққан ёнғин бартараф қилинди

18 сентябрь Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудида жойлашган нефть ҳавзасида бошланган ёнғин бутунлай бартараф этилди. Бу ҳақда Mangystau Online ахборот нашрининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Мангистов вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Суюндиқ Алдашев ҳам ёнғинлар ўчирилгани ҳақида маълумот берган. Айнан у ёнғинни ўчириш штабига бошчилик қилди.

"19 сентябрь куни, соат 23:34да ёнғин ўчоғида олов ўчди. 20 сентябрь куни соат 07:31да эса ёнғин бутунлай бартараф қилинди. Ўт ўчириш ишларида жами 35та махсус техника ҳамда 144 нафар ўт ўчирувчи иштирок этди", деб маълум қилган Алдашев.

Ушбу ёнғин натижасида жароҳатланганлар йўқлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни ушбу ёнғин майдони 5 минг кв метрга кенгайгани ҳақида хабар берилганди.

Top