Спорт | 12:22 / 21.09.2015
2471
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо: "Арсенал"нинг исталган футболчисига "Челси"да жой топилади

"Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал” жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Менга “Арсенал”нинг барча футболчилари ёқади. Агар улардан қайси биридир эркин агентга айланса ва клубга керак бўлмай қолса, мен у билан шартнома имзолаган бўлардим.

“Арсенал”да чемпион бўлиш учун муносиб таркиб бор. Улар ҳар мавсумда чемпионлик учун курашади, лекин бунга эриша олмайди", – деб қайд этади Моуриньо.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш