17:13 / 21.09.2015
5919

Нетаньяху Россияга келгани сабабларини ойдинлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Москвага ташриф буюрган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Нетаньяху Россияга минтақадаги вазиятнинг ёмонлашганидан хавотирда эканлиги боис келганини маълум қилди.

“Исроил ва Россияда Яқин Шарқда барқарорликнинг ўрнатилиши борасида умумий манфаатлар мавжуд. Мен хавфсизлик соҳасидаги мураккаб вазият туфайли шу ердаман, ҳолат эса яна ва яна мураккаблашади”, - деди Исроил бош вазири Путин билан учрашувда.

Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Москвага Владимир Путин билан учрашиш учун Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) бош штаби раҳбари Гади Айзенкот ва ҳарбий разведка (АМАН) командири, Исроил Мудофаа армияси генерал-майори Герци Галеви ҳамроҳлигида ташриф буюргани хабар қилинган эди.

Top