15:09 / 21.09.2015
2993

ЎзДЖТУда Европа тиллари кунлари бошланди

21 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида юртимиздаги Франция элчихонаси, Британия кенгаши ҳамда Гёте институти ҳамкорлигида "Немис, инглиз, француз тили ўқитувчилари учун республика малака ошириш семинарлари"нинг очилиш маросими ўтказилди.

ЎзДЖТУ ректори Шуҳрат Қаюмов нутқи билан очиб берилган маросимда Ўзбекистон Британия кенгаши раҳбари Марк Кросси, Гёте институти директори Юлиа Ханске ҳамда Франция элчихонасининг ҳамкорлик ва маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Оливе Гиём сўзга чиқиб семинар иштирокчиларига омад тиладилар.

3 кун давом этадиган мазкур тренингларда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100дан ортиқ инглиз, немис, француз тили ўқитувчилари ўзларининг тил кўникмаларини ошириб, таълимнинг янги методларини ўрганиш бўйича малакаларини оширишлари кўзда тутилган.

Инновацион илмий-амалий марказ мутахассислари ва ҳамкор ташкилотлар CEFRни таълимга татбиқ қилиш, дарсликлар ишлаб чиқиш, узлуксиз касбий фаолиятни олиб бориш ва тил ўқитишнинг методлари ҳақида уч кун давомида сессиялар бўлиб ўтади.

Top