Ўзбекистон | 10:57 / 21.09.2015
5716
1 дақиқада ўқилади

Поп-Қўқон-Андижон темир йўл участкаси электрлаштирилади

Яқинда Ўзбекистон темир йўлчилари 186 км узунликдаги Поп-Қўқон-Андижон темир йўл участкасини электрлаштиришга киришади. Бу ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, бу йўлни электрлаштириш бўйича ишлар “Ангрен-Поп электрлашган темир йўл линиясини қуриш” лойиҳаси таркибига киритилади ҳамда лойиҳага ажратилган умумий маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 2013 йил 18 июндаги “Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра Қамчиқ довони орқали ўтадиган 129 км ли темир йўл қурилиши олиб борилмоқда. Инвестицион лойиҳа 2016 йилда якунланиши кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш