08:51 / 21.09.2015
3379

Қатар самолёти Майамидан учишда ёритувчи устунлар билан тўқнашди

Qatar Airways компаниясига тегишли самолёт Майами аэропортидан учиб чиқишда учиш-қўниш йўлининг ёритувчи устунларига тегиб кетди. Бу ҳақда Al Arabiya канали хабар берди.

АҚШ федерал авиацион маъмуриятининг маълумотларига кўра, Boeing 777нинг пастки қисмига зарар етгани Доха аэропортида аниқланган.
Таъкидланишича, бундай тўқнашувга саба учувчи ҳавога кўтарилиш учун 4 км ўрнига 2.7 км қолдиргани бўлган. Электрон система нега буни қайд этмагани суриштирилмоқда.

Top