08:49 / 22.09.2015
2409

3D-принтерлар бозори 52 фоизга ўсди

3D-принтерлар бозори юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолмоқда ва бу ўсиш яқин йилларда сақланиб қолади. Бундан Canalys таҳлилчиларининг маълумотлари дарак бермоқда.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилнинг биринчи ярмида 3D-принтерлар ва ҳажмли босма учун материаллар савдоси 1,8 млрд долларни ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошди. Бу орада принтерлар етказиб бериш ҳажми 52 фоизга ошиб, 88 минг донадан ошиб кетди.

Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, 3D-принтер савдолари бўйича Тайваннинг XYZprinting компанияси етакчилик қилди. Компания улушига бозорнинг 22 фоизи тўғри келди. Таҳлилчилар бу етакчиликни XYZprinting арзон қурилмалар ишлаб чиқариши билан боғлашмоқда.

Canalys таҳлилчиси Жо Кемптоннинг айтишича, ҳозирда 3D-принтерлар бозорида йирик номдор ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмалари ўрнига улардан қолишмайдиган, бироқ арзонроқ нархларда таклиф қилинувчи қурилмаларга афзаллик берилмоқда. Бундан ташқари, бундай компанияларнинг 3D-принтерлари истеъмолчилик ва таълим сегментларида омамвийлашиб бормоқда.
Canalys уч фазоли босма қурилмалари савдолари ўсиши суръатлари сақланиб қолиши ва 2019 йилгача 20,2 млрд долларгача етишини прогноз қилмоқда.

Top