09:37 / 22.09.2015
4516

Ўзбекистондаги 2 ёғ экстракцияси заводининг акциялари хорижий компаниялар томонидан сотиб олинди

“Қўқон ёғ-мой” ва “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятлари акцияларининг салмоқли қисми Шотландиянинг икки компанияси эгалигига ўтди. Бу ҳақда жамиятлар тарқатган хабарномаларда айтилди.

Илгарироқ маълум қилинганидек, Newgen Trade LD компанияси Когондаги заводнинг 27.85 фоизини сотиб олган эди. Шундан сўнг Ternesy Development LP ҳам Қўқон ёғ заводининг 33.08 фоиз акцияларини сотиб олгани маълум бўлди.

Қўқон заводи, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг маълумотларига қараганда, мамлакатдаги бешта энг йирик ёғ заводларидан бири бўлиб, йилига 189 минг тонна пахта чигитини қайта ишлаш лаёқатига эга. Бухорода жойлашган заводнинг бу борадаги кўрсаткичлари эса 126 минг тоннани ташкил қилади.

Top