Ўзбекистон | 16:49 / 22.09.2015
2210
1 дақиқада ўқилади

Ўзбеккўмир ёқилғи олувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратади

“Ўзбеккўмир” АЖ қаттиқ ёқилғи олувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратади. Бу компаниянинг ҳудудий дистрибюторлик марказларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ишини осонлаштиришга қаратилгани айтилмоқда.

Бу ахборот ташкилот раҳбарининг ўринбосари Носиржон Умаров томонидан бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, ҳар йили корхона 4 млн тонна кўмир қазиб олиб, унинг 85 фоизи электроэнергия секторига етказиб берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш