Иқтисодиёт | 09:23 / 22.09.2015
3411
1 дақиқада ўқилади

Россия Хитойга нефть етказиш бўйича учинчи ўринни Ироққа бўшатиб берди

Шу йилнинг август ойи якунларига кўра Ироқ Хитойга нефть етказиб бериш ҳажмлари бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. Хитой божхона бош бошқармаси маълумотларида айтилишича, Ироқ ушбу кўрсаткичлар бўйича Россиядан ўзиб кетган.

Биринчи ўринда ҳамон Саудия Арабистони қолмоқда (3.91 млн тонна), иккинчи ўринда эса Ангола турибди (3.52 млн тонна).
Россиянинг етказмалари ҳажми эса 3.77 млн тоннадан 3.1 млн тоннагача тушиб кетди.