Жамият | 10:35 / 24.09.2015
2877
1 дақиқада ўқилади

Дубайда ўзбекистонлик рассом Вячеслав Усеиновнинг кўргазмаси бўлиб ўтади

30 сентябрь куни Дубай шаҳридаги Alif Gallery’да ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Усеиновнинг Mixed Threads кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар берган.

Унда санъаткорнинг фотография, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, инсталляция йўналишларидаги ижод намуналари намойиш этилади.

Кўргазма 20 ноябрга қадар давом этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш