Ўзбекистон | 10:30 / 24.09.2015
6886
1 дақиқада ўқилади

Тошкент циркида 39-мавсум бошланди

Тошкент циркининг 39-мавсуми “Ўзбек цирки юлдузлари” шоу дастури билан бошлаб берилди.

Шу билан бирга, жорий йилда яна бир юбилей нишонланади – Ўзбекистонда стационар цирк томошалари бошланганига 100 йил тўлади.

Тошкент марказидаги цирк биноси қурилганига 39 йил бўлганига қарамай, у аллақачон шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бирига ҳамда туристлар танийдиган ўзига хос ташриф қоғозига айланиб қолган. Шу боис у давлат муҳофазасига олинган объект ҳисобланади.

“Айни кунларда мамлакатнинг турли минтақаларида бизнинг “Шапито” номли кўчма циркимиз фаолият юритмоқда, - дейди цирк бош режиссёри Суннат Қўзиев. – Бу йил, анъанага кўра, мухлисларни Янги Йил эртаги билан хушнуд этамиз, ҳар бир байрамга махсус дастур тайёрлаймиз, шоу кузги ва ёзги танаффуслардан сўнг янгиланиб боради”.

Мавзуга оид