Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 20:37 / 24.09.2015
3070
1 дақиқада ўқилади
Volkswagen раҳбарининг ўрнига Porsche ёки BMW топ-менежерлари келиши мумкин
Истеъфога кетган Volkswagen автоконцерни раҳбари Мартин Винтеркорннинг ўрнини Porsche раҳбари Маттиас Мюллер ёки ҳозирда Volkswagen’нинг енгил автомобиллар бўлимига раҳбарлик қилувчи, BMW’нинг собиқ топ-менежери Герберт Дисс келиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Агентликнинг маълумотларига кўра, Мюллернинг номзодини Volkswagen’нинг 51 фоиз акциясига эгалик қилувчи Порше оиласи қўллаб-қувватламоқда.
Винтеркорн компаниянинг дизель автомобиллари билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога кетишга қарор қилган эди.