10:06 / 25.09.2015
2325

Жиззах индустриал зонасида 39 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилди

Жиззах махсус индустриал зонасида бугунги кунга қадар амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 39 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, ўтган даврда ушбу лойиҳалар доирасида 300 янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, яна 20та лойиҳани амалга ошириш режаси ишлаб чиқилмоқда. Улар орасида электроника, компьютер қисмлари, қуёш батареялари, маиший техника, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бор.

Top