16:28 / 25.09.2015
2241

ОАВ: FA Гвардиолани Хожсон ўрнига Англия терма жамоаси мураббийлигига тайинламоқчи

Англия Футбол ассоциацияси раҳбарияти Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиолани Рой Хожонс ўрнига Англия терма жамоаси мураббийлигига тайинлаш масаласини муҳокама қилмоқда, дея хабар берди The Sun.

Нашр маълумотларига кўра, FA раҳбарияти агарда Хожсон Европа-2016 чемпионати якунланганидан сўнг жамоани тарк этишга қарор қилса, унинг ўрнига энг биринчи навбатда Гвардиолани тайинлашни режалаштирган.
Қайд этилишича, FA испан мутахассисига Англия терма жамоасини бошқаришни истаса, унга йилига 10 млн фунт ҳажмдаги маош таклиф этилади.

Хожсон эса аввалроқ терма жамоа билан 2018 йилги жаҳон чемпионати сўнгига қадар ишлашини маълум қилган эди.

Top