19:49 / 25.09.2015
3055

Ришод Собиров халқаро рейтингда 7-ўринга кўтарилди

Халқаро дзюдо федерацияси янги рейтинг эълон қилди. Унда ўзбекистонлик курашчи Шарофиддин Лутфуллаев 60 кг гача вазн тоифасида 5-ўринга чиқиб олди.
Дилшод Ўрозбоев тўрт поғонага кўтарилиб, 17-ўринни эгаллади.
Ниҳоят, 66 кг вазн тоифасида илгари 13-ўринда турган Ришод Собиров 7-поғонага кўтарилди.
Рейтинг дзюдо бўйича Гран-при арафасида эълон қилинди. Ушбу мусобақа 1-3 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Бу Тошкентда ўтадиган 3-Гран-при бўлади.

Top