10:49 / 26.09.2015
3333

Африка футбол конфедерацияси президенти вақтинчалик ФИФАни бошқариши мумкин

Африка футбол конфедерацияси президенти ва ФИФАнинг бош вице-президенти Исо Ҳаётий вақтинчалик ФИФА раҳбари лавозимини бажариши мумкин, деб ёзмоқда француз ОАВлари.

69 ёшли камерунлик амалдор ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттернинг энг ишончли одамларидан ҳисобланади.

Ҳаётий ушбу мажбуриятларни Швейцария Блаттерга қарши жиноий иш қўзғатгани сабабли ўз зиммасига олиши мумкин.

Ҳаётий ФИФАда 1988 йилдан бери фаолият юритиб келади, ташкилот ижроия қўмитаси таркибига 1990 йилда киритилган.

Top