Жаҳон | 20:30 / 26.09.2015
8716
1 дақиқада ўқилади

Ҳажда тиқилинч оқибатида ҳалок бўлганлар сони 769 нафарга етди

Охирги маълумотларга кўра, Маккада ҳаж давомида юзага келган тиқилинч оқибатида ҳалок бўлган зиёратчилар сони 769 нафарга етди, жароҳатланганлар эса 934 нафарни ташкил қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири шифохонага етказилган одамлардан баъзилари олинган жароҳатлардан ҳалок бўлганларини маълум қилди.

Тиқилинч Жамарот – “шайтонга тош отиш” амалини бажариш пайтида Қурбон ҳайитининг 1-куни, 24 сентябрда Мино водийсида юз берган.