17:58 / 26.09.2015
2991

Криштиану Роналду: «Рунини соғинаман, балки у билан яна бирга ўйнармиз»

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Руни билан бирга ўйнаган вақтларимни соғинаман. Балки, вақти келиб яна бирга ўйнармиз. У Англияда "олтин йигит" эди, уни барча яхши кўрарди. Рунининг энг кучли жиҳати унинг характери ва жисмоний имкониятларида. У ҳеч қачон тўхтаб қолмайди.

У ажойиб жамоавий ўйинчи ва энг муҳими у гол ура олади. Уэйн ажойиб йигит. «Манчестер Юнайтед»га ўтганимда, у менга кўп ёрдам берган, – дейди Криштиану Роналду.

Top