09:41 / 26.09.2015
5678

Ўзбекистон иқтисодиёт вазири: Ўзбекистон нефть-газ соҳасида бошқарувчилар етишмаяпти

Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноати корхоналари учун ходимлар” анжумани бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг фикрича, нефть-газ соҳасида мураккаб, юқори технологик жараёнларни бошқара олувчи замонавий менежерлар етишмаяпти.

Саидованинг айтишича, мамлакат нафақат шунчаки технологик жараёнларни тушунувчи, балки замонавий ахборот тизимларини соҳага киритишга ниҳоятда қизиқувчан профессионалларга эҳтиёж сезмоқда.

“Бусиз биз нефть-газ соҳасини замонавий даражага олиб чиқа олмаймиз, маҳсулот таннархини, шу жумладан нефть ва табиий газга тушаётган нархларга мос равишда пасайтира олмаймиз”, деб айтмоқда Саидова.

“Биз учун нефть-газ соҳаси биринчи навбатда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш билан боғлиқ. Шунинг учун биз аввал қўлланмаган чора – етакчи замонавий компанияларнинг юқори малакали ходимларини нафақат қўшма корхоналарга, балки соф маҳаллий компанияларга таклиф қилишга тайёрмиз”, деб айтди вазир.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон нефть-газ соҳаси корхоналарининг Россия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди. Биргина Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкентдаги филиалида 5 йил давомида ушбу соҳа учун 2 мингга яқин мутахассис тайёрланди.

Top