11:08 / 27.09.2015
3045

«Вильярреал» ўз тарихида илк марта Ла-лиганинг биринчи ўрнига кўтарилди

26 сентябрь оқшомида Ла-лиганинг 6-тур ўйинлари доирасида «Вильярреал» жамоаси Мадриднинг «Атлетико» жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 14-дақиқада Баптистао томонидан урилди.

Бу натижа орқали ишланган 3 очкодан кейин "сариқ субмариналар" ҳисобидаги очколар сони 16тага етди ва жамоа ўзининг 92 йиллик тарихида биринчи бор турнир жадвалининг энг юқори қисмидан ўрин олди.

Айни пайтда жамоа 6 турдан кейин "Барселона"ни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда. 6-турда "Малага"ни енга олмаган "Реал" ҳисобида эса 14 очко мавжуд. Ўзаро учрашувда маҳлуб этилган "матрасчилар" 5-ўринга тушиб кетган (12 очко). 6-турда "Эйбар" билан сафарда 161 ҳисобида дуранг ўйнаган "Сельта" 14 очко билан 4-ўриндан жой олган.

Испания чемпионати, 6-тур
Вильярреал – Атлетико 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 14 Баптистао.
Вильярреал – Ареоля, Марио Гаспар, Байи, Руис, Коста, Дос Сантос (Суарес, 68), Тригерос (Пина, 75), Сориано, Кастильехо, Баптистао (Науэль, 46), Сольдадо.
Атлетико – Облак, Гамес, Хименес, Годин, Филипе Луис, Оливер Торрес (Корреа, 66), Габи (Вьетто, 46), Тиагу, Сауль, Мартинес (Торрес, 46), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Гризманн (41), Сольдадо (51), Тиагу (71), Коста (84).

Top