15:41 / 28.09.2015
2537

Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашди

27 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Антони Жон Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби ҳамда муносабатларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Баъзи минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

26 сентябрь куни Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат департаменти вакиллари – давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал, давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман билан учрашганди.

Top