Спорт | 11:26 / 28.09.2015
2066
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Малайзиядаги фестивалда 1-ўринларни қўлга киритишди

Малайзияда бўлиб ўтган халқаро шахмат фестивалида стандарт шахматлар бўйича учрашувлар якунланди.

“12th IGB Dato’ Arthur Tan Malaysian Open 2015” мусобақасида иштирок этган 141 нафар спортчи орасида ўзбекистонлик Жаҳонгир Воҳидов 9 имкониятдан 7 очко тўплади ва биринчи бўлди.

Яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Дмитрий Қаюмов фахрийлар ўртасидаги ўйинларда 9 имкониятдан 8 очко (7 ғалаба, 2 дуранг) жамғарди ва у "6th KLK Tan Sri Lee Loy Seng Seniors Open 2015" турнирида биринчиликни қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш