14:47 / 29.09.2015
3407

Андижонлик мактаб ўқувчилари велосипедларда Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларини айланиб чиқишмоқда

Андижон вилоятининг Бўз туманида жойлашган 26-рақамли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ўқувчилари ўқитувчилар назорати остида Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарлари бўйлаб вело-трик уюштириб келади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
20 йил муқаддам ташкил қилинган ўқув даргоҳига “Дўстлик” ордени совриндори Галина Цой бошчилик қилади. Унинг ташаббуси билан кузги ва ёзги таътил чоғида болаларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатлари уюштирилади.
40-50 кишилик велосипедчилар гуруҳи бир неча кун давомида саёҳатда иштирок этади. Ушбу саёҳатлар давомида ўқувчилар Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Хива, Наманган, Тошкент, Фарғона, Марғилон сингари шаҳарларда бўлишади.
Бу акцияни ўтказишдан мақсад ёшларни мамлакат тарихий мероси билан таништириб боришдир.

Top