17:58 / 29.09.2015
2613

Аукционда 110 ёшли электрокар сотилди

Bonhams аукционида 1905 йилда Данияда ишлаб чиқарилган ва ягона нусхада сақланиб қолган Woods Electric Style 214A Queen Victoria Brougham электокари сотилди. Автомобиль учун 632,5 минг дания кронаси (94,5 минг доллар атрфоида) пул тўлашди.

Машинани 1899 йилда Чикагода асос солинган Woods Motor Vehicle Company компанияси ишлаб чиқарган эди. Модель 1179 килограмм бўлиб, соатига 48 км тезликда ҳаракатланган. 110 йил аввал ушбу машиналар 3 минг АҚШ доллари миқдорида турган.

Woods компанияси ҳар йили 500 га яқин электрлаштирилган машина чиқарган. 1916 йилда рақобатчиларидан анча кеч бензинли ва гибридли машиналар чиқаради. Икки йилдан сўнг эса фирма касодга учрайди.

Top