14:52 / 29.09.2015
3122

Тошкентнинг 3та туман судида E-Sud ахборот тизими ишга туширилди

Шу йилнинг июнь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб судга барча ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон олий суди матбуот котиби Азиз Обидов баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун мамлакатда босқичма-босқич E-Sud электрон тизими жорий қилиниб боради. Айни пайтда Тошкент шаҳрининг 3та туман судида бундай тизим ишга туширилди.
Таъкидланишича, тизим БМТ тараққиёт дастурининг “Фуқаролик суди ислоҳоти: самарали суд маъмурияти” лойиҳаси доирасида яратилган ва жорий қилиб борилмоқда.

Top