Чемпионлар Лигаси, Е гуруҳи: “Барселона” “Байер”га қарши иродали ғалабага эришди, “БАТЭ” “Рома”ни ҳайратланарли тарзда ютди
29 сентябрда Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг 2-турида Е гуруҳидан ўрин олган Беларуснинг “БАТЭ” клуби билан Римнинг “Рома” ўртасидаги учрашув “Борисов Арена” стадионида бўлиб ўтди ва борисовликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“БАТЭ” яримҳимоячи Игор Стасевичнинг 8-дақиқадаги ва ҳимоячи Филип Младеновичнинг 12- ва 30-дақиқадаги дубли эвазига 1-бўлимнинг ўзидаёқ номдор рақибини 3:0 ҳисобида ютаётган эди. 2-бўлимда римликлар иккита жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди: 66-дақиқада Жервиньо ва 82-дақиқада Яго Фальке рақиб дарвозасига тўп киритдилар.
Чемпионлар Лигаси, Е гуруҳи, 2-тур
БАТЭ – Рома – 3:2
Голлар: Стасевич, 8; Младенович, 12, 30 – Жервиньо, 66; Фальке, 82
“Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтган параллел учравшувда “Барселона” “Байер” устидан иродали ғалабага эришди.
Каталонияликлар немис клуби яримҳимоячи Кириакос Пападопулоснинг 22-дақиқадаги голига ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда 2 дақиқада кетма-кет 2 та тўп – 80-дақиқада яримҳимоячи Серхи Роберто ва 82-дақиқада ҳужумчи Суареснинг голи билан жавоб беришди ва учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди.
Шу тариқа “Барселона”да 4 очко, “Байер” ва “БАТЭ”да 3 тадан, “Рома”да эса 1 очко бўлди.
Барселона – Байер – 2:1
Голлар: Роберто, 80; Суарес, 82 – Пападопулос, 22