14:11 / 01.10.2015
4282

Азим Абдуҳакимов ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили билан учрашди

30 сентябрь куни меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азим Абдуҳакимов ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Роберт Фудерич билан учрашув ўтказди. ЮНИСЕФ томонидан ташкил этилган учрашув, вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, конструктив шаклда ўтди.

Учрашу бошида Фудерич икки томонлама алоқаларнинг натижалари ва асосий йўналишларига тўхталиб ўтиб, 2016-2020 йиллардаги ҳамкорлик дастурининг истиқболларига муносабат билдирди.
Ўз навбатида, Абдуҳакимов меҳмонга мамлакат аҳолисининг 40 фоизини 18 ёшга бўлган фуқаролар ташкил этиши боис ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ЮНИСЕФ 2015 йилда Ўзбекистоннинг кўплаб ташкилот ва идоралари билан алоқаларни кенгайтириб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Top