Спорт | 09:42 / 01.10.2015
3765
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» Роналдуни фаолиятидаги 500-голи билан табриклади

«Манчестер Юнайтед» жамоаси «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз фаолиятидаги 500-гол билан табриклади.

Роналду ЕЧЛнинг 2-тури доирасида "Мальмё"га қарши ўйинда ҳисобни очди ва ўзининг 500-голини нишонлади.

"Роналдуни фаолиятидаги 500-гол билан табриклаймиз!", деб ёзилади "МЮ" табригида.

Қайд этиш керакки, Роналду ўзининг илк юлдузли онларини "қизил иблислар" сафида ўтказган ва бу жамоа сафида 118та голга муаллифлик қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш