12:35 / 01.10.2015
20048

Қозоғистонлик имом жинсий алоқа солиғи ҳақида: шариатда хиёнат ўлим билан жазоланади

Қозоғистоннинг Оқтепасидаги руҳонийлар Мусулмонлар иттифоқи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмонлар қўмитасининг жинсий алоқа солиғини жорий қилиш ҳақидаги таклифидан ҳайратда. Имомларнинг фикрича, шахсий ҳаётга суқилиб кириш мумкин эмас, хиёнат эса, шариатга кўра, ўлим билан жазоланади.

Шаҳар жоме масжиди имоми Бақитбек Тожимбет “Диапазон” нашри билан суҳбатда ушбу ташаббусга ўз муносабатини билдирди.
“Никоҳдаги шахслар интим муносабатларга тамомила ҳақлидирлар, - таъкидлади у. – Никоҳга кирган келин куёвдан маҳр олмоғи даркор.

Бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Никоҳдан ташқарида интим муносабатларга киришишни жарима билан жазолаш бу алданган туйғулар ва синдирилган юрак учун жуда юмшоқ чорадир. Шариатга кўра, зино қилган ҳар икки томон бўйдоқ бўлса, улар қамчи билан 100 марта саваланади, агарда улар турмуш ўртоқларига хиёнат қилган бўлса, ўлим жазосига ҳукм қилинади. Аммо биз дунёвий давлатда яшамоқдамиз, шу боис бундай ҳолатларни судда ҳал қилмоқлик жоиз. Аммо зинҳор солиқ билан эмас”.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистоннинг икки асосий диний ташкилоти жинсий солиқ жорий этишни таклиф қилди. Таклифга кўра, никоҳдаги қозоғистонликлар битта жинсий алоқа учун 584 танга тўлайди. Никоҳдан ташқари жинсий алоқа қилган шахслар кўпроқ пул тўлашига тўғри келади – 1 893 танга.

Top