Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ШҲТ давлатлари билан аксилтеррор машғулотларини ўтказиши мумкин
Россия қуруқлик қўшинлари 2016 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бир қанча давлатлар билан ҳамкорликда аксилтеррор ҳарбий машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қуруқлик қўшинлари бош қўмондони генерал-полковник Олег Салюковга таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, таклифлар Покистон, Ҳиндистон, Мўғулистон, Вьетнам, Беларусь, ШҲТ ва КХШТ давлатларига юборилади.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистондаги Биканер полигонида “Индра-2015” Россия-Мўғулистон ҳарбий ўқувлари бўлиб ўтади. Унда Жанубий ҳарбий округ мотоўқчи бригадаси шахсий таркиби иштирок этади.